“Marquee” баҳолаш компаниясида сайёр дарс

“Marquee” баҳолаш компаниясида сайёр дарс

  2021 йилнинг 9 февраль санасида “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедрасининг доценти, и.ф.н. М.Раимжанова томонидан БИР-1 гуруҳи магистратура талабаларига “Қимматли қоғозлар қийматини баҳолаш” фанидан сайёр дарс ташкил этилди. Сайёр дарс МЧЖ “Marquee” баҳолаш компаниясининг офисида бўлиб ўтди. Дарсни Шарипов Аслиддин Фазлиддин ўғли олиб борди.

 

   Маьлумот ўрнида, “Marquee” компанияси кўчар мулк, кўчмас мулк ва бизнесни баҳолаш, ТИА, бизнес план тузиш билан шуғулланади. Ушбу фирманинг мижозлари қаторида “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ, “Ўзбекэнерго” ДАЖ, “Дори-дармон” АК, “Ўзтрансгаз” АЖ, “ТТЗ” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Бекободцемент” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “DD General Insurance” МЧЖ ва бир қатор банк ҳамда суғурта компанияларини кўриш мумкин. Баҳолаш компанияси CIPA, ICFM, ACCA, CFA каби халқаро сертификатларга эга.

16:51 / 2021-02-10
Success helper
Success warning