“O’ZBEKINVEST” экспорт импорт миллий суғурта компаниясида очиқ эшиклар куни

“O’ZBEKINVEST” экспорт импорт миллий суғурта компаниясида очиқ эшиклар куни

 Бугун (23.12.2019), “O’ZBEKINVEST” экспорт импорт миллий суғурта компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 август куни тасдиқланган ПҚ 4412-сонли Қарорида белгиланган йўналишлардан бири - суғурта соҳасида илмий тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш ва суғурта бозорини янада такомиллаштириш бўйича “Рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида суғурта компаниялари хизмат кўрсатишда Online суғурта ва инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш” мавзуси тарғиб этилган очиқ эшиклар кунини ўтказди.

 

 Бу тадбирда Тошкент молия институти “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ўқитувчилари Ш.Закирходжаева, У.Максудова, Ф.Ҳамраева ва Г.Адиловалар иштирок этдилар. Давра суҳбатида Ш.Закриходжаева инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқишда совринли танлов ўтказиш фикрини билдирди. Бунда “Суғурта иши” йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари ва ўзларининг янги ғояларини таклиф эта олишларини таъкидлаб ўтди. Г.Адилова эса “online” суғуртани жорий этишда “Блокчейн” техналогиясини қўллашни таклиф этди. Суҳбат давомида “O’ZBEKINVEST” экспорт импорт миллий суғурта компаниясининг ярим йиллик ҳисоботи тақдим этилди. Унда эришилган ютуқлар ва камчиликрар ҳам таькидланиб ўтилди.

 

 Ташриф якунида “O’ZBEKINVEST” экспорт импорт миллий суғурта компанияси раҳбар ҳодимлари “Суғурта иши” йўналишида таҳсил олаётган, битирувчи курс иқтидорли талабаларини конкурс асосида ишга қабул қилиш режасини ўқитувчиларга айтди.

 

 

16:40 / 2019-12-23
Success helper
Success warning