“Ёзги Университет-2022” лойиҳасида Тошкент молия институти талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг иштироки         

“Ёзги Университет-2022” лойиҳасида Тошкент молия институти талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг иштироки         

Жорий йилнинг июль ойида Россия Федерацияси Илм ва олий таълим вазирлиги ҳамда Сибирь Федерал Университети томонидан Красноярск шаҳрида талабаларнинг билимини ошириш, дўстлик ришталарини боғлаш ва мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  ташкил этилди.




Ушбу лойиҳа ҳалқаро доирада ташкил этилган бўлиб, унда Россия Федерациясининг 7 та округида фаолият юритаётган 14 та университет иштирок этмоқда. Сибирь Федерал Университетида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси “Реал ва виртуал дунёда глобал тадбиркорлик: ESG-иқтисодий трансформация” мавзу доирасида бўлиб, унда Ўзбекистон, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон Республикаси вакиллари иштирок этишмоқда. Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси вакиллари сифатида Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишмоқда.





Жорий йилнинг 10 июлида лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа дастурига мувофиқ мавзу доирасида ташкил этилган семинар-тренинглар ва тадбирларда Тошкент молия институти талабалари фаол иштирок этиб келишмоқда.

 

13:00 / 2022-07-16
Success helper
Success warning