Elsevier компаниясининг Марказий Осиё бўйича вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Elsevier компаниясининг Марказий Осиё бўйича вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 13 июль куни Тошкент молия институти ва «Elsevier» компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича минтақавий директори Дамир Рахметов ва Elsevier компаниясининг Россия ва Марказий Осиё бўйича мижозлар маслаҳатчиси Кирилл Иванов иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда институт проректорлари проф. С.Мехмонов ва А. Исламкуловлар иштирок этди.

 

 

 

Музокаралар давомида институтда илмий мақолалар бўйича нашрларни кўламини кенгайтириш, h-индексини ошириш, Scopus ва SciVal маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда институт тассаруфидаги кафедраларнинг илмий фаолиятини янада кенгайтириш, шунингдек,  Elsevier компанияси ҳамкорлигида халқаро конференцияларни ташкил этиш каби қатор вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
00:23 / 2022-07-15
Success helper
Success warning