“Глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида маҳорат дарси

“Глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида маҳорат дарси

Жорий йилнинг 27 декабрь куни “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси томонидан “Глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Маҳорат дарсини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги қошидаги Тошкент Давлат Аграр Университети «Агроиқтисодиёт ва туризм» кафедраси доценти, и.ф.н. Саидова Дилдора Нурматовна олиб борди.

 

 

Маҳорат дарси давомида маърузачи томонидан бугунги кунда жуда долзарб бўлган Ўзбекистон Республикасида озиқ‑овқат хавфсизлигини таъминлаш, унинг мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда глобаллашув шароитида озиқ‑овқат хавфсизлигини таъминлаш  чора-тадбирлари масалаларига алоҳида эътибор берилаётганлиги амалий мисоллар билан тушунтирилди.

 

Маҳорат дарси давомида янги маълумотларга эга бўлинди ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилди.

 

22:13 / 2022-12-28
Success helper
Success warning