Ҳаётни суғурта қилиш зарурми?

Ҳаётни суғурта қилиш зарурми?


Жорий йил 13 март куни “Kafolat Hayot Insurance” суғурта компаниясининг суғурта хизматларини ривожлантириш департаменти бош менежери И.Абдурасулов томонидан Солиқлар ва суғурта факультетининг 3-курс СС-80, СС-81 гуруҳи талабалари учун «Ҳаётни суғурталаш зарурми?» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.
 

Амалиётчи мутахассис маҳорат дарси давомида «Кафолат Ҳаёт Инсуранcэ» суғурта компаниясининг фаолият йўналишлари, хусусан, компания томонидан юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилаётган суғурта хизмат турлари ҳақида батафсил маълумот берди.
 

Амалиётдаги муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва ечимини топишга бағишланган мазкур маҳорат дарсида талаба-ёшлар билан бир қаторда «Суғурта ва пенсия иши» кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этди.
 

И.Искандаров маҳорат дарси якунида талабалар келажакда ўз соҳасининг етук ва билимдон мутахассиси бўлиши учун тинимсиз изланишлари, устозларидан таълим ва тарбия олишлари зарурлигига алоҳида эъибор қаратди.

09:34 / 2023-03-15
Success helper
Success warning