Тошкент молия институтида ”Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

Тошкент молия институтида ”Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди


Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент молия институти “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси томонидан Юнусобод туманидаги 105-сонли умумий ўрта таьлим мактаби ўқувчилари учун ”Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
 

Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига институт тўғрисида, жумладан, институти факультетлари, йўналишлари, мутахассисликлари бўйича маьлумот берилди.



 

Мактаб ўқувчилари институт биноси, фаоллар заллари, компьютер хоналари, ахборот ресурс маркази, талабаларнинг стартап лойиҳаларини ишлаб қичишга қаратилган “Акселерация ва инкубация” маркази ва дарс машғулоти хоналари билан бевосита яқиндан танишиб, шарт-шароитларни кўздан кечиришди.















 

“Очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказишдан мақсад – ёшларда Тошкент молия институтида таьлим олиш тўғрисида маьлумотга эга бўлиш.

 

Тадбир маьруза ва қизиқарли савол жавоблар орқали якунланди.

 

19:13 / 2023-02-10
Success helper
Success warning