Волейбол спорт тури бўйича талаба-ёшлар ўртасида “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Волейбол спорт тури бўйича талаба-ёшлар ўртасида “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент молия институти спорт мажмуасида «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси ҳамда «Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар» бўлими томонидан спортнинг Волейбол тури бўйича «Рeктор кубоги» мусобақаси юқори савияда ўтказилди. 

 

Мусобақага таниқли шарҳловчи Мирзахаким Тўхтамирзаев ташриф буюриб, қизиқарли ва жонли тарзда шарҳлаб борди.

 

Илиқ ва дўстона руҳда ўтган «Рeктор кубоги»да барча факультет жамоалари ҳамда меҳмон сифатида таклиф этилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг волейбол бўйича қизлар терма жамоаси иштирок этишди. 


Якуний натижаларга кўра:

 

Йигитлар жамоасидан:

 

  •  I-ўринни «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети жамоаси;
  • II-ўринни «Молия» факультети жамоаси;
  • III-ўринни «Иқтисодиёт» факультети жамоаси эгаллади

 

Қизлар жамоасидан:

 

  •  I-ўринни «Солиқлар ва суғурта» факультети жамоаси;
  •  II-ўринни «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети жамоаси;
  •  III-ўринни «Кечки таълим»  жамоаси эгаллади.

 

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ғолиб жамоаларга «Молиячи» спорт клуби томонидан диплом, медаль, «Рeктор кубоги» ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11:50 / 2023-04-07
Success helper
Success warning