“Шеърият гулшани” мавзусида маънавий-маърифий бўлиб ўтди

“Шеърият гулшани” мавзусида маънавий-маърифий бўлиб ўтди

 

Жорий йил 15 февраль куни “Иқтисодиёт” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида “Шеърият гулшани” мавзусида маънавий-маърифий бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, Тошкент молия институти “Маданият ва санъат бўлими” бошлиғи, шоир Бобур Бобомурод, “Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. 









 

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров иштирокчиларни буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни билан табриклаб, у зотнинг ижодларига тўхталиб ўтди. Т.Бекназаров Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсий кечинмаларини жиддий умумлашма даражасига кўтара олганлиги ва натижада, асарларида олға сурилган ғоялар умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарилганлигини алоҳида таъкидлади. 

 

Шунингдек, тадбир давомида Бобур ижодидан кўплаб ғазаллар ўқилди. Том маънода адабиёт кечасига айланган учрашув талабаларда илиқ таассурот қолдирди.

21:33 / 2023-02-15
Success helper
Success warning