2023 йилнинг 7 декабрь куни Elsevier компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда институт реткори Т.Тешабаев, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Исламкулов, Elsevier компаниясининг Туркия, Эрон, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиё бўйича Минтақавий менежери Тайфун Басал, Elsevier компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича минтақавий раҳбари Дамир Рахметов иштирок этди.
Учрашувда Тошкент молия институти профессор ўқитувчиларининг Scopus базасидаги журналларга илмий мақола тайёрлаш ва чоп этиш бўйича трейнинг курслар ташкил этиш, институт томонидан ўтказиладиган халқаро конференция тўпламлари Scopus базасида идентификатсиялаш, институт профессор-ўқитувчилар ҳамда докторантлар ScienceDirect платформасида ахборот ресурсларидан (чоп этилган мақола ва дарсликлар) тўғри-тўғридан янада кенгроқ фойдаланиш учун имкониятини яратиш, институтининг “Халқаро ҳисоб ва молия” илмий журналини Scopus базаси учун ишлаб чиқилган талаблар бўйича эксперт тавсия ва хулосаларни доимий равишда бериш, институтининг “Халқаро ҳисоб ва молия” илмий журналини Open Access га киритишда амалий ёрдам кўрсатиш каби қатор масалалар муҳокама этилди.
"2023/2024 ўқув йили учун ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти танлови ғолиблари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Олий таълим, фан va инновациялар вазирининг 2023 йил 1 декабрдаги 512-сон буйруғига кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулида республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 217 нафар талабалар бўлиб улардан 54 нафар даъвогар Президент гранти танловида қатнашганлиги va шундан 25 нафар талаба совриндори бўлди.
Қувонарлиси, Тошкент молия институти иқтидорли-билимдон талабаси Жўрақулова Насиба Давлатбек қизи "Бизнес va boshqaruv" йўналиши Республика бўйича ягона ғолиби деб топилди.
2023-йил 7-декабрь куни Тошкент Молия институтида Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинган кунга бағишланган давра-суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат аъзоси, Қўмита раис ўринбосари Б.Ж.Матмуратов иштирок этди ва маъруза қилди. Шунингдек, тадбирда Институт раҳбарияти ва “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асосий ғоялари, шу жумладан инсон ва унинг ҳуқуқ ва манфаатлари устунлиги принципи Конституциямизнинг асосини ташкил этишига урғу берилди. Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак ғояси асосида қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтқазилганлиги, аҳолимиз ушбу жараёнда фаол иштирок этгани ҳамда 220 мингдан зиёд таклифлар берганлиги ва уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлигига алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланишига хизмат қилиб, эркин ва фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилаётганлиги, бу эса унинг халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беришига алоҳида урғу берилди.
Илк маротаба Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги ўзгармас қоида сифатида мустаҳкамланганлиги унинг нақадар халқимиз манфаатларига жавоб беришлигини кўрсатади.
Шунингдек, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “инсон-жамият-давлат” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпайганлиги барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини бериши ва бу Янги Ўзбекистонда инсон ва унинг манфаати устуворлигини кўрсатиб беришидан далолатдир. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифаси эканлигига эътибор қаратилди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилишди ва барча саволларга жавоблар олишди.
7 декабря 2023 года в институте состоялось награждение победителей конкурса “знаток прав человека-2023”.
На заключительном этапе конкурса ”знаток прав человека-2023" победителями стали следующие студенты:
- студентка факультета Бюджетного учета и казначейства Абдулатибова Мубинахан в номинации ”Лучший знаток прав человека";
- студентка Финансового факультета Исмаилова Одинахон в номинации ”Лучший знаток универсальных договоров о правах человека";
- студент факультета Банковского дела Ёрмаматов Диярбек в номинации” Лучшие законодательные предложения в области прав человека";
- студент факультета Налоги и страхования Ташмуродов Асадбек в номинации ”автор лучшей инновационной идеи”.
Дипломы и памятные подарки победителям института вручили- первый проректор по делам молодежи и духовно-просветительской работе К.Каримова, заместитель председателя комитета по вопросам развития и экологии приаралья Б.Матмуродов, заведующий кафедрой "Общественных наук" С. Отамуратовы.