ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ 2022 йилга қуйидаги ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул эълон қилади !
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
2022 йилга қуйидаги ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул эълон қилади:
Ҳужжатлар 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.
Талабгорлар тақдим этадиган ҳужжатлар:
- ариза;
- маьлумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
- олий маълумот ёки фан номзоди тўғрисидаги диплом нусхаси;
- илмий ишлар рўйхати (камида 1 та мақола ва 2 та тезис нусхалари);
- илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг ёзма розилиги;
- иш жойидан тавсифнома;
- паспорт нусхаси;
- 6 та фотосурат (3х4см. ҳажмда).
Эслатма: Талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги веб сайтида (http://phd.mininnovation.uz) рўйхатдан ўтгандан сўнг, барча ҳужжатларни электрон (PDF) вариантда тақдим этадилар (қоғоз вариантини барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, докторантурага ёки таянч докторантурага қабул қилинганлар топширади).
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй, Тошкент молия институти, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.
Телефон: (99871) 235-41-83
E-mail: bitp@tfi.uz