Вакант иш ўринларига педагог-ходимлар ишга таклиф этилади

Вакант иш ўринларига педагог-ходимлар ишга таклиф этилади

#Эълон

Тошкент молия институти кафедраларига 2022/2023 ўқув йили учун профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажор лавозимларига вакант иш ўринларига ишга қабул қилишга танлов эълон қилинади. 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган педагог-ходимлар тегишли ҳужжатларни 2022 йил 28 августга қадар институт ходимлар бўлимига тақдим этишлари мумкин. 

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари бўйича номзодлардан халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиш талаб этилади.

Танловда номзодларнинг илмий даража ва унвонларга эгалиги, хорижий тилларни билиш даражаси ҳамда замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш даражасига устуворлик қаратилади.

Манзил: 100000, Тошкент шаҳри А.Темур кўчаси 60А-уй

Боғланиш:

Телефон: (8 371) 234-46-26

Факс: (8 371) 234-11-48

Почта: девонхона@tfi.uz

Ишонч телефони: (8 371) 235-77-66

 

16:00 / 2022-08-20
Success helper
Success warning