Абдулла Қаҳҳор ижодини тарғиб этишда янгича ёндашувлар

Абдулла Қаҳҳор ижодини тарғиб этишда янгича ёндашувлар

 

Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётига ҳикоя жанрининг мислсиз устаси сифатида кириб келган. Устоз ёзувчи ҳаттоки ўзбекларнинг Чехови даражасида улуғланган. Абдулла Қаҳҳор ёзувчи сифатида ўзбек тилини нозик ҳис этувчи ва унинг бой имкониятларидан маҳорат билан фойдаланувчи қаламкаш эди.

Бугунги кунда мамлакатимизда буюк ёзувчининг ҳаёт йўли ҳамда ижодини кўпроқ татбиқ этиш, ёш авлод шуурига қолдирган ўлмас асарларини сингдириш, босиб ўтган ҳаёт йўлини намуна сифатида кўрсатиш борасида кўпгина амалий ишлар қилинмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Унда институт ректори Т.Тешабаев, Ўзбекистон давлат хореография академияси доценти, филология фанлари доктори Ҳулкар Ҳамроева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Тошкент молия институт адабий-илмий маслаҳатчиси- Бобур Бобомурод, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.








Маънавий-маърифий тадбир бевосита ижодкор хотирасини ёд этиш билан бошланди. Тадбирда сўзга чиққанлар А.Қаҳҳор нафис сўз санъаткори эканлигини, ўзбек насрининг улкан дарғаларидан бири эканлигини, том маънода ўзбек ҳикоячилигининг мактабини яратганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шундан сўнг тадбирнинг амалий қисмига ўтилди.





Хусусан, «Абдулла Қаҳҳор асарлари билимдони» ва «Энг яхши китобхон талаба» кўрик-танловининг якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими, Абдулла Қаҳҳор ижодини кенг тарғиб қилишга қаратилган, замонавий веб технологиялар орқали яратилган abdullaqahhor.tfi.uz веб-порталининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.











abdullaqahhor.tfi.uz – бу Тошкент молия институтининг ташаббускор талабалари томонидан Абдулла Қаҳҳор ижодини кенг тарғиб қилиш, ёшларимиз орасида ижодкор асарларини мутолаасини оммалаштириш, бу борада замонавий ёндашув қилиш мақсадида яратилган веб платформадир. Унда А.Қаҳҳор ҳақида барча маълумотлар, хотиралар, мақолалар, видео лавҳалар, электрон кутубхона, аудио кутубхона ҳамда QR кодли электрон кутубхона мавжуд. Бундан ташқари платформада талаба-ёшлар А.Қаҳҳорга бағишланган ўзларининг мақолаларини жойлаб бориш имкониятига эгадир.


10:41 / 2022-04-07
Success helper
Success warning