Институт делегатсияси "QS Олий таълим саммити: Осиё Тинч океани – 2023” иштирок этмоқда

Институт делегатсияси "QS Олий таълим саммити: Осиё Тинч океани – 2023” иштирок этмоқда

 

Жорий йилнинг 7–9-ноябрь кунлари Тошкент молия институти делегатсияси Малайзия давлати пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган “QS Олий таълим саммити: Осиё Тинч океани – 2023” (QS Higher Education Summit: Asia Pacific - 2023)да иштирок этмоқда.

 

 


 

Бугун, 7-ноябрь куни саммитнинг очилиш маросими бўлиб ўтди ҳамда саммит ўз ишини бошлади. Бу йилги саммитда илк бор Ўзбекистондан 7 та олий таълим муассиси ўз стендлари билан қатнашмоқда. Хусусан, Тошкент Молия институти ҳам ўзининг стенди билан иштирок этмоқда.
 

Институт павилёнига Малайзия шаҳзодаси, Ўзбекистон республикасининг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари, QS рейтинг агентлиги менежери ва минтақавий координатори ташриф буюрди.
 

 





Таъкидлаш жоизки, Мазкур тадбир олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро нуфузни ошириш, халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатига кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.



 

17:46 / 2023-11-07
Success helper
Success warning