Институт ишчи-ходим ва талаба-ёшлари учун Самарқанд шаҳрига жамоавий саёҳат ташкил этилди
Жорий йилнинг 5 май куни институт Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан институт ишчи-ходим ва талаба-ёшлари учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» - ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида саёҳат ташкил этилди.
Мазкур саёҳат ишчи-ходим ва талаба-ёшларда катта таассурот қолдиргани билан аҳамиятли бўлди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур амалий саъй-ҳаракатлар май ойида жамоавий саёҳат ташкил этиш бўйича белгиланган график-асосида давомий ташкил этилади.