Янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритишга бағишланган “Конституция - инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритишга бағишланган “Конституция - инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Давра суҳбатида  “Ижтимоий фанлфр” кафедраси мудири С.Отамуратов талабаларга Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг мазмун ва моҳияти, аҳамияти ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, Конституциямиз мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланишига хизмат қилиб, эркин ва фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлиги,  мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилаётганлиги, бу эса унинг  халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беришини таъкидлаб ўтди.













 

Конституцияда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини алоҳида таъкидлашимиз лозим деб таъкидладилар. Шунингдек, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилганлиги, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилгани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини конституциявий асослар мустаҳкамланганлигини айтиб ўтилди.

 

17:32 / 2023-12-05
Success helper
Success warning