Магистрлик диссертация иши ҳимоялари ишлаб чиқариш объектларида ташкил этилмоқда

Магистрлик диссертация иши ҳимоялари ишлаб чиқариш объектларида ташкил этилмоқда

 

Бугун, 29 май куни 2022-2023 ўқув йилида Тошкент молия институтини тамомлаётган магистратура битирувчиларининг диссертация ишлари ҳимояларига старт берилди.



 

Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йил битирувчиларимизнинг диссертация иши ҳимоялари бевосита ишлаб чиқариш объектларини ташкил этилмоқда. Мазкур жараён тажрибада илк маротаба бўлаётганлиги билан аҳамиятлидир.














Институт Ўқув ишлари бўйича проректори С.У.Меҳмонов Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек туман бўлими, “Artel“ ҳамда ”Ўздонмаҳсулот” АК каби қатор ишлаб чиқариш обеъктларида ўтказилаётган битирувчиларнинг ҳимоя жараёнларига ташриф буюрди. 











Проректор тажрибада илк маротаба ўтказилаётган бу каби амалий саъй-ҳаракатлар фан-таълим-ишлаб чиқариш интергарциясини ривожлантиришда, шунингдек, кадрлар буюртмачилари билан узвий алоқаларни олиб боришда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида Тошкент молия институтининг битирувчилари сони икки мингга яқин.

 

16:00 / 2023-05-29
Success helper
Success warning