Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент молия институти ректорининг табриги!

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент молия институти ректорининг табриги!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар,
азиз талаба-ёшлар!


Бугун ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи Қурбон ҳайити мамлакатимиз бўйлаб, шунингдек, бутун мусулмон оламида кенг нишонланмоқда. Ушбу саодатли кун муносабати билан институтимиз профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талаба-ёшларини чин қалбимдан самимий табриклайман!


Ушбу қутлуғ кунда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Республика иқтисодиётининг жадал ривожланишига мазкур соҳада етишиб чиқаётган кадрлар масаласи билан бевосита боғлик эканлиги таъкидлаш лозим. Институтда таълим жараёни бугунги замонавий таълим стандартларига мос қилиб ташкил этилган бўлиб, илмий салоҳиятни янада ошириш борасида катта ҳажмли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ, олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.


Албатта, бундай илғор натижалар қайд этилишида институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларининг ўрни беқиёсдир. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Тошкент молия институти профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти юқори. Ҳар йили талабаларимиз турли халқаро ва маҳаллий фан олимпиадаларида, танловларда, маҳаллий, минтақавий, жаҳон спорт мусобақаларида муносиб қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Қувонарлиси, бундай талаба-ёшларимизнинг сафи ошиб бормоқда.


Бир сўз билан айтганда, институтда таълим жараёни бугунги замонавий таълим стандартларига мос ташкил этилган бўлиб, илмий салоҳиятни янада ошириш борасида катта ҳажмли ишлар олиб борилмоқда. Ўйлайманки, бундан натижалар олдимизга қўйган улкан ва хайрли ишларимизнинг дебочасидир.


Институтимиз аҳил жамоаси! Қадрли талаба-ёшлар!


Фурсатдан фойдаланиб яна бир бор ушбу улуғ ва муқаддас айём билан Сизларни муборакбод этаман. Сизга оилавий тинчлик, сиҳат-саломатлик, бахту-саодат тилайман! 

 

Тўлқин Тешабаев,
Тошкент молия институти ректори,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

06:46 / 2023-06-28
Success helper
Success warning