10 нафар талабамиз АТБ «Ҳамкорбанк» стипендияси соҳибига айланди

10 нафар талабамиз АТБ «Ҳамкорбанк» стипендияси соҳибига айланди

Тошкент молия институти ва АТБ «Ҳамкорбанк» ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш, банкка замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар захирасини тайёрлаш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

 

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари АТБ «Ҳамкорбанк» вакиллари томонидан институт талабаларини банкда амалиёт ўташи ва ишга жалб этиш юзасидан танлов ўтказилди. 

 

Мазкур танлов натижасига кўра, институтнинг 104 нафар талабалари банкда амалиёт ўташ ва ишга жалб этиш учун тавсия этилди ҳамда энг юқори кўрсаткич қайд этган 10 нафар талабага «Ҳамкорбанк стипендияси» сертификатлари топширилди.

 

 

 

ТМИ ахборот хизмати

09:00 / 2022-12-07
Success helper
Success warning