Иккинчи инкубация дастури – стартап лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент молия институтининг "Digital Finance" инкубация ва акцелерация маркази томонидан институтимизда таҳсил олаётган талабаларнинг стартап лойиҳалари учун иккинчи инкубация дастурига танлов эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 18 март куни мазкур танловга юборилган стартап лойиҳалар ва ғояларнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Иккинчи инкубация дастурига жами 24 та лойиҳа тақдим этилган.
Саралаш босқичида Молия, Иқтисодиёт, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультет талабалари ҳамда “Математика” кафедраси ўқитувчиси Эганберганова Омонгул ўзларининг стартап лойиҳалари такдимотини килишди.
Танловдан муваффақиятли ўтган лойиҳалар Марказда уч ойлик инкубация дастурида иштирок этадилар.