«Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида мулоқот тадбири ўтказилди

«Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида мулоқот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 28 октабр куни Халқлар дўстлиги саройида Вазирлар маҳкамаси вакиллари, институт фаоллари ҳамда 1-босқич талабалари иштирокида талабаларнинг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг матбуот котиби – Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Маърупов иштирок этди.














Унда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш» ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
 
Тадбир давомида ташриф буюрган тютор ва талабаларга «Жар ёқасида» ва «Сохта даъволар» номли ибратли кинофильмлари намойиш этилди. Мазкур фильмларда талаба-ёшлар гиёҳвандлик, мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисидаги аниқ тасаввурга эга бўлдилар. 










Кинофильм намойишидан сўнг, «Жаҳолат», «Маърифат» тушунчалари, «Жаҳолатга қарши маърифат» тамойили ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, глобаллашув жараёни, «оммавий маданият», маърифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим бергувчи Ислом дини хусусида батафсил маълумотлар берилиб, фикр алмашилди.


Шунингдек, тадбирда Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилди. Учрашув сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

22:43 / 2022-10-29
Success helper
Success warning