Талабамиз жаҳон кубоги мусобақасида 1 ўринни эгаллади!

Талабамиз жаҳон кубоги мусобақасида 1 ўринни эгаллади!

 

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида 15-18 декабрь кунлари спортнинг Белбоғли кураш тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Халқаро мусобақада 30 дан ортиқ давлатлардан келган Белбоғли курашчилар ўз вазн тоифасига кўра Жаҳон кубоги учун куч синашадилар. 

Қувонарлиси, ушбу Халқаро мусобақада Тошкент молия институтининг «Молия» факультетининг 2-босқич талабаси АБДУНАБИЕВА ФАРАНГИЗ ўз вазн тоифасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди ҳамда олтин медаль соҳибасига айланди.Талабамиз Абдунабиева Фарангиз Ватанимиз шанини муносиб ҳимоя қилиб, юртимиз байроғини юқорига кўтарди. 


Эришилган ғалаба билан Абдунабиева Фарангиз ва унинг барча мураббийларини, ота-онасини ҳамда Тошкент молия институти «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедаси профессор-ўқитувчиларини самимий табриклаймиз!

11:27 / 2023-12-18
Success helper
Success warning