Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди
Тошкент молия институтида «Янгиланаётган Конституция юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Халқ депутатлари, Тошкент шаҳар кенгаши депутати Р.А.Фозилов, институт раҳбарияти, талаба-ёшлар иштирок этишди.
Аввало, спикерлар томонидан талаба-ёшларга янгиланаётган Бош қомусимиз ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланяпти.
Савол-жавобларга бой бўлган тадбирда берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.