Институтда 2023 йилда таълим сифатини ошириш бўйича “Йўл харита” сида белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан 2023 йилда таълим сифатини ошириш бўйича “Йўл харита” сида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 15 февраль куни Ўзбекистон республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги, Коррупцияни олдини олиш ва “комплеанс - назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси бош инспектори О.Абдуғаниев томонидан “Коррупцион хавни бошқариш ва унга қарши хулқ атворни шакллантириш” фани доирасида Молия факультетининг 4 босқич талабалари учун маъруза машғулотлари олиб борилди.
Агентлик бош инспектори О.Абдуғаниев ўз маърузасида соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб, Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда таълим-тарбиянинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, Коррупцияга қарши курашиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва халқаро рейтингларда мамлакатимиз юқори поғоналарга кўтарилиб бораётганлигига тўхталиб, бу борада Тошкент молия институти жамоаси энг биринчилардан намуна ва ташаббус кўрсатиб ушбу фанни талабаларга ўқитаётгани Агентлик томонидан жуда юқори баҳоланишини ва институт раҳбариятига бунинг учун алоҳида миннатдорчилик билдиришини айтиб ўтди ҳамда келгусида “Коррупцион хавни бошқариш ва унга қарши хулқ атворни шакллантириш” фанни барча таълим йўналишларида ўқитилиши мақсадга мувофиқ эканлиги чунки бўлажак молиячи-иқтисодчи кадрларда “коррупцияга қарши имминутет”ни шакллантириш ҳаётий зарурият эканлигини эътироф этди. Унда талабалар назарий олган билимларини амлиётчи мутахассис томонидан мавзу доирасида берган маълумотлардан келиб чиқиб янада бойитишга эришдилар.
Маъруза давомида институт Коррупцияга қарши курашиш “Комплеанс - назорат” тизимини бошқариш бўлим бошлиғи С.Дарвишов ҳам мавзу доирасида ўз фикр мулоҳазалари ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Шунингдек, маъруза машғулотида Молия факультети декани Ф.Мухамедов, “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири Ш.Аллаяров, PhD С.Собиржанов, катта ўқитувчи Ш.Ачиловалар иштирок этдилар.