«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳамда Аудитнинг халқаро стандартларини амалиётга жорий қилиш муаммолари ва уларнинг ечимлари» мавзусида мастер-класс ўтказилди
Тошкент молия институти Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетида «Аудит» кафедраси ташаббуси билан мазкур факультет талабалари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари учун Полоцк Давлат университети профессори Э.Б.Малей томонидан «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва Аудитнинг халқаро стандартларини амалиётда қўллаш» мавзусида мастер-класс ўтказилди.
Профессор Э.Б.Малей «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» бакалавриат таълим йўналиши талабалари ва «Аудит» кафедраси профессор-ўқитувчилари билан халқаро стандартларни қўллаш амалиёти юзасидан мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг амалий ечимлари бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.