Тошкент молия институти ва Ўзбекистон волонтёрлар Ассоциацияси ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди

Тошкент молия институти ва Ўзбекистон волонтёрлар Ассоциацияси ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди

 

Жорий йилнинг 16 январь куни Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг “Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришга қаратилган Ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги 2022 йил 24 августдаги 01-07/31, 31 қ/қ, 35 қ/қ, 8 қ/қ-сон қўшма Қарорига мувофиқ Тошкент молия институти ва Ўзбекистон волонтёрлар Ассоциацияси ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.
 


Ушбу тадбирда Тошкент молия институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Каримова Комила Данияровна,  Ўзбекистон волонтёрлар Ассоциацияси раиси Абидова Ширин Рахимжановна, Ўзбекистон волонтёрлар Ассоциацияси раиси ўринбосари Худойбердиева Малика Олимовна, “Солнышко” Эркин волонтёрлик ҳаракати координатори Муллажанова Муниса Аҳмаджоновна, Тошкент молия институти "Волонтёрлик маркази" раҳбари Собиржонов Санжар Собиржонович ва Ёшлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, Ёшлар етакчиси Бутаев Жавлонбек Инатилло ўғли иштирок этишди. 









Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумга мувофиқ, келгусида “Битта талаба битта ўқувчи” (1+1) лойиҳаси асосида мактабларда волонтёрлик ҳаракатларини, “Биз биргамиз” шиори остида имконияти чекланган инсонлар учун кўнгилочар тадбирлар, “Дунё биз билан яшил” лойиҳаси асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талабалар ўртасида эковолонтёрлик ташаббускор гуруҳларини ташкил этиш масалалари келишиб олинди.









 

  

 

 

14:38 / 2024-01-20
Success helper
Success warning