“Ёшлар Оролни асрайди” акцияси ташкил этилди

“Ёшлар Оролни асрайди” акцияси ташкил этилди

Тошкент молия институтининг кўнгилли раҳбарияти, ишчи-ходим, тютор ва талаба-ёшлари “Ёшлар Оролни асрайди” акцияси доирасида ҳамда “Ватан бўйлаб саёҳат” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бўлишди.

 

 

 

Институт вакиллари туман ҳокими Б.Менглибеков, ҳоким ўринбосари Б.Уббиниязов иштирокида Ороль денгизининг қуриган тубида яшил қопламалар яратиш ҳолати билан танишиб, Оролбуйи инновация марказининг Мўйноқ тажриба-синов участкасида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан танишишди. 

 

 

 

Шунингдек, Мўйноқ тумани шароитида янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан мулоқот ташкил этилди. Тошкент молия институти ва туман ҳокимлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

09:42 / 2023-10-27
Success helper
Success warning