«Ассалом, Наврўз – янгиланиш ва эзгулик, қадр-қиммат айёми!»

«Ассалом, Наврўз – янгиланиш ва эзгулик, қадр-қиммат айёми!»


Шарқ донишмандлари: «Халқнинг яхшилиги унинг табиатидадир», дейдилар. Табиатнинг янгиланиши, янги кун пайдо бўлиши рамзи бўлган, баҳорги тенг кунлик кунида нишонланадиган Наврўз асрлар қаъридан бизгача етиб келган ана шундай умумхалқ байрамига айланди. 

Байрам муносабати билан институтимизда узоқ йиллар фаолият олиб борган, айни вақтда нафақада кексалик гаштини сураётган профессор-ўқитувчилар, фахрий ходимлар ҳолидан хабар олинди. Уларга эсдалик совғалари топширилди.









Шунингдек, жорий йил 28 март куни «Шохсарой» базмгоҳида барча институтимиз ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларимиз учун Наврўз умумхалқ байрам дастури ташкил этилди.




















Дастурда таниқли санъаткорлар, ёш эстрада ижрочилари ва рақс жамоалари, бадиий ҳаваскорлар ва фольклор жамоаларининг чиқишлари бўлиб ўтди.
























































Эслатиб ўтамиз, 26 март куни институмиз талабалар турар жойларида баҳорий байрам муносабати билан талабаларимиз учун ош тайёрланган ва турли хил спорт мусобалари ташкил этилган эди.

18:00 / 2022-03-28
Success helper
Success warning