“ОИТСсиз келажакка бир қадам”мавзусида давра суҳбати
Тошкент молия институтининг “Аудит” кафедраси педагог-ходимлари ва “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети талабалари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Республика OITS (Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми)га қарши кураш маркази мутахассиси Хужаев Нормўмин Туламуратович иштирокида “Кафедра ҳафталиги” доирасида “ОИТСсиз келажакка бир қадам”мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад – талабаларга ОИТС ҳақида маълумот бериш ва бу касалликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ҳисобланади.