«Қадринг баланд бўлсин, она тилим»
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Тошкент молия институти «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси доценти, филология фанлар доктори Актам Сафаров, кафедра доценти Шахноза Махкамова, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов, профессор-ўқитувчилар, бўлим, хизмат ходимлари ва тингловчилар иштирок этдилар.
Тадбирда Тошкент молия институти «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси доцентлари Актам Сафаров «Ўзбек тили тараққиёти» мавзусида, Шахноза Махкамова «Она тили – миллатнинг руҳи» мавзусида маъруза қилдилар ва улар томонидан тил, нутқ ҳақида алломаларнинг ибратли сўзлари юзасидан мунозара ўтказилди. Мунозарада фаол иштирок этган тадбир иштирокчиларига «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан китоблар совға этилди.
Тадбирда нотиқлар ва тингловчилар томонидан тил, ватан ҳақида айтилган шеърлар, ҳикматли сўзлар иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.