17 ноябрь –  “Халқаро талабалар куни” муносабати Тошкент молия институти ректорининг байрам табриги    

17 ноябрь –  “Халқаро талабалар куни” муносабати Тошкент молия институти ректорининг байрам табриги    

Ассалому алайкум!     

Қадрли Тошкент молия институти талаба-ёшлари!

 

Аввало, сизларни бугунги 17 ноябрь –  “Халқаро талабалар куни” муносабати билан самимий муборакбод этаман.
 

Талабалик - умрнинг беғубор фасли, катта ҳаёт сари қадам қўйиш остонаси, улкан орзу-умидлар даври. Ҳаётингиздаги мана шундай такрорланмас давр сизга ўзлигингизни англашга, жамиятда ўз ўрнингизни топишга ёрдам бериши билан ҳам умр йўлларингизда ўчмас из қолдиради.
 

Ватан равнақи ва тараққиётининг асосий таянчи - юқори салоҳиятли, зиёли ва билимли ёшлардир. Шу боисдан, муҳтарам  Президентимиз ташаббуси билан ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, истеъдодини намоён қилишга кўмаклашиш, шунингдек, азм-у шижоатли, иқтидорли йигит-қизларнинг ўз соҳасида, жамоат ишларида эришаётган ютуқларини муносиб рағбатлантиришга катта аҳамият берилмоқда.
 

Шу ўринда эътироф этиш жоизки, олийгоҳимизда таҳсил олаётган 15 мингдан ортиқ юқори салоҳият ва иқтидорга эга талаба-ёшларимиз таҳсил олмоқда. Улар орасида маҳаллий, халқаро фан олимпиадаларда, ўз соҳаларида, қолаверса, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича республика ва жаҳон миқёсида эришаётган ютуқлари таҳсинга сазовор. Тошкент молия институтининг рейтингларда ўрин олишида нафақат, педагог-ходимларнинг, балки, сиз азиз талабаларимнинг ҳам меҳнати беқиёс аҳамиятга эга.
 

Сиз “Учинчи ренессанс” асосчиларисиз, бунга юртбошимиз, биз профессор-ўқитувчилар ишонади. Келгусида сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз, етук салоҳиятингиз билан жонажон ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз.
 

 Барчангизни талабалар куни билан яна бир бор қутлаб, сиҳат-саломатлик ва муваффақият тилайман. Юртимизга ва жамиятимизга манфаатли, ҳар томонлама етук салоҳиятли кадр бўлишингизга тилакдошман.

20:36 / 2023-11-16
Success helper
Success warning