Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этишга бағишланган тадбир

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этишга бағишланган тадбир

Тошкент молия институтининг Андижон факультетида илмий-тадқиқот ва илмий-инновацион фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида институт профессор-ўқитувчилардан иборат Ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда Андижон факультети тасарруфидаги “Ижтимоий-гуманитар фанлар” ва “Мутахассислик фанлари” кафедраларида жами 35 штат бирлигида профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқда.

 

Ишчи гуруҳи фаолияти давомида Тошкент молия институтининг Андижон факультети тасарруфидаги “Ижтимоий-гуманитар фанлар” ва “Мутахассислик фанлари” кафедраларига Институтнинг “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири профессор А.Пардаев, Илмий бўлим бошлиғи К.Насуровалар томонидан “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш” мавзусида мастер-класс ташкил этилиб, мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятни ошириш ҳамда илмий-инновацион фаолият натижадорлигини оширишга қаратилган “йўл харитаси” ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

 

 

Мулоқот давомида ҳар бир профессор-ўқитувчининг илмий-тадқиқот йўналишидаги фаолияти натижадорлигини ошириш билан боғлиқ саволларга жавоб берилиб, тегишли таклифларни шакллантиришга эришилди.

10:13 / 2023-11-04
Success helper
Success warning