Тошкент молия институти нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди
Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун импакт рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.
Қувонарлиси, мазкур рейтингдан Тошкент молия институти ҳам юқори ўринни эгаллади.
Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.