Институтда “Ўзбекистон - 2030 стратегияси” ўқув семинарлари ташкил этилмоқда
Жорий йилнинг 31-октабридан институт раҳбарияти, педагоглар, ходимлар, талаба-ёшлар учун “Ўзбекистон - 2030 стратегияси” мазмун-моҳиятини атрофлича ўрганиш бўйича ўқув семинарлари бошланди.
Институт “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан мазкур ўқув семинар иштирокчиларига “Ўзбекистон - 2030 стратегияси”даги устувор йўналишлар ва мақсадлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилмоқда.