Бокс бўйича олимпиада ва жаҳон чемпионлари билан учрашув ташкил этилди

Бокс бўйича олимпиада ва жаҳон чемпионлари билан учрашув ташкил этилди

 

2023 йил 26 октябрда Тошкент молия институти “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар” бўлими, “Банк иши” факультети ҳамда “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий  таълим,  фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 9 август 351-сон буйруғи 16-бандида келтирилган “Спорт турлари бўйича олимпиада, жаҳон, республика босқичи ғолиблари иштирокида учрашувлар ўтказиш” мақсадида бокс бўйича мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган таниқли боксчилар таклиф этилди.



 

Хусусан, тадбирда институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори К.Каримова, Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоаси мураббийи Рахматжон Рўзиахунов, ёшлар бўйича мураббий Акмал Хасанов,  2 карра жаҳон чемпионати совриндори, 2 карра Осиё чемпиони, профессионаллар ўртасида WBO Inter-Continental (2020) ва WBA Continental Americas (2019-2021) йўналишларининг амалдаги чемпиони Бектемир Мелиқўзиев, 2021 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, Осиё ўйинлари чемпиони, ўсмирлар ўртасида олимпия ўйинлари чемпиони, 2018 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков, 2023 йилги ИБА эркаклар ўртасидаги бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионати олдин медали соҳиби Асадхўжа  Мўйдинхўжаев, 2023 йилги жаҳон чемпиони, 2022 йилда Осиё чемпиони Руслан Абдуллаев ҳамда “Банк иши”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилиги” ва “Солиқлар ва суғурта” факультет талаба-ёшлари иштирок этишди.

 


























Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор К.Каримова кириш сўзи билан очиб берди. Биринчи проректор ўз нутқида бугунги кунда институт талаба-ёшларини спортга кенг жалб қилиш, бу борада олийгоҳда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақда тўхталиб ўтди. Шунингдек, К.Каримова ўтказилаётган мазкур тадбир олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси эканлигини, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган боксчилар ва талаба-ёшлар учрашуви бевосида институтда таҳсил олаётган талабалар орасида спортга бўлган эътибор ва қарашларини ривожлантиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.















Бевосита чемпионлар билан савол-жавоб тарзида ташкил этилган мазкур учрашув юқори савияда ўтказилди. Талабалар спорт усталарига ўзларини қизиқтирган саволларини берди ва атрофлича жавобларни олди.

 

Тадбир сўнгида меҳмонларга эсдалик совғалар топширилди.





19:39 / 2023-10-26
Success helper
Success warning