Талабаларимиз Президенти ва номли давлат стипендиялари соҳибига айланишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сонли, 2021 йил 9-центабрдаги ПФ-6309-сонли фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13-октабрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 226-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги «2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга номли давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисида»ги 413-сонли буйруғи асосида Тошкент молия институтининг 8 нафар иқтидорли талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ҳамда номли давлат стипендия соҳиблари бўлишди.
Хусусан, "Иқтисодиёт" факультети 4-босқич талабаси Раимбердиев Самандар Шерзод ўғли 2022/2023-ўқув йили учун бакалавриат босқичида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, "ТМИ-ПДУ" қўшма факультети 4-босқич талабаси Маҳкамов Дониёр Неъматович 2022/2023-ўқув йили учун Ислом Каримов номли давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.
Шунингдек, қуйидаги талабаларимиз 2022/2023 — ўқув йили учун Навоий номли давлат стипендиясига сазовор бўлди: