Талабаларнинг бандлигини таъминлаш

Талабаларнинг бандлигини таъминлаш


Жорий йилнинг 4 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида олийгоҳлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш орқали иш ўринлари яратиш мумкинлигини таъкидлаганлар.








Мазкур йиғилишда қўйилган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрель куни институт ректори Т.Тешабаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А. Исламкулов хорижий тиллар бўйича IELTS ва бошқа сертификатларга эга, шунингдек, мазкур хорижий тиллардан юқори кўрсаткичга (балл) эга талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди.









Унда бугунги кунда институтдаги ўқув хоналаридан дарсдан ташқари вақтларда талабаларимиз бемалол фойдаланишлари мумкинлиги, керак бўлса ўзларининг ўқув-курсларини очиш имконияти мавжудлиги, бу борада олийгоҳ керакли барча имкониятларни яратиб бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бу борада талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларнинг таклифлари, фикрлари асосида институтда хорижий тиллар ва умуман бошқа соҳаларда ҳам турли пулли курслар ташкил этиш мумкинлиги айтиб ўтилди.






Маълумот ўрнида айтиш керакки, талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда касб-ҳунар ўрганиб қўшимча даромад топиши учун институтга қарашли 1 ва 2-сонли талабалар турар жойларида "Талабалар сартарошхонаси" хизмати йўлга қўйилиши ҳисобидан 4 нафар талабанинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, институтнинг 3-сонли талабалар турар жойида талаба-қизлар истиқомат қилишини ҳисобга олган ҳолда институтнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, «Чевар молиячи» тикувчилик тўгарак-цехи ва «Гўзаллик салони» фаолияти йўлга қўйилиши ҳисобига 7 нафар талаба-қизларнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг ўқишдан бўш вақтларида қўшимча даромад олишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

 

17:46 / 2022-04-05
Success helper
Success warning