17 ноябрь куни Тошкент молия институтида “Халқаро талабалар куни” муносабати билан ноанъанавий тадбир бўлиб ўтди

17 ноябрь куни Тошкент молия институтида “Халқаро талабалар куни” муносабати билан ноанъанавий тадбир бўлиб ўтди


Кун аввалида олийгоҳда “Дублёр раҳбарият” лойиҳаси ишга туширилди. Унга кўра, институтнинг иқтидорли талабаларига бир кун мобайнида раҳбарият лавозимлари тантанали равишда топширилди.

Фотогаларея 1
 

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг келажакда раҳбарлик салоҳиятини ошириш, уларнинг лидерлик ва бошқарувчанлик қобилиятларини шакллантириш ҳамда уларнинг келгусида етук мутахассис кадр қилиб етказишдан иборат. Ушбу лойиҳа институт атмосферасини бутунлай ўзгаришига сабаб бўлди: профессор-ўқитувчиларда ёшларга бўлган ишончни орттирган бўлса, талаба-ёшларда педагогларнинг зиммасидаги масъулиятни ҳис қилиш имконини берди.

Фотогаларея 2
 

Шундан сўнг амалий ҳаракатлар институт спорт мажмуасида ташкил этилган кўнгилочар концерт-шоусига уланиб кетди. Мазкур тадбирда институт раҳбарияти вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Унда институт ректори Т.Тешабаев тадбирни очиб берди ва барча талабаларни “Халқаро талабалар куни” билан самимий табриклади.


Фотогаларея 3

 

Тадбир давомида мазкур ўқув йилида ҳар томонлама фаол бўлган, спорт ва бошқа йўналишда ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган талаба-ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мана шундай кўтаринки кайфиятда давом этган байрам дастурида ўзбек эстрадасининг таниқли юлдузлари ва шоу-бизнес олами вакилларининг иштироки бугунги кун эгалари – талабаларга ҳақиқий байрамона кайфият ва унутилмас лаҳзаларни ҳадъя қилди.


Фотогаларея 4

 

14:15 / 2023-11-18
Success helper
Success warning