Ғолиб талабамиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

Ғолиб талабамиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

 

Хабар берганимиздек, Россия Федератсиясининг Екатеринбург шаҳрида 15-18-декабрь кунлари спортнинг Белбоғли кураш тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Халқаро мусобақада 30 дан ортиқ давлатлардан келган Белбоғли курашчилар ўз вазн тоифасига кўра Жаҳон кубоги учун куч синашадилар. 

 

Қувонарлиси, ушбу Халқаро мусобақада Тошкент молия институтининг “Молия” факултетининг 2-босқич талабаси АБДУНАБИEВА ФАРАНГИЗ ўз вазн тоифасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди ҳамда олтин медал соҳибасига айланди.Талабамиз Абдунабиева Фарангиз Ватанимиз шанини муносиб ҳимоя қилиб, юртимиз байроғини юқорига кўтарди. 

 

Бугун, 19-декабрь куни институт раҳбарияти ва бир қатор институт вакиллари ғолиб бўлган талабаларимизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олишди.

 

 

 

 

 

 

 

Талабамизни институт жамоаси номидан табриклаймиз!

15:51 / 2023-12-19
Success helper
Success warning