ТМИ вакилларига Жанубий Кореянинг Кюнгдонг университети "Фахрий профессори" унвони берилди

ТМИ вакилларига Жанубий Кореянинг Кюнгдонг университети "Фахрий профессори" унвони берилди

 

Хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент молия институти вакиллари амалий ташриф билан Жанубий Кореянинг Кюнгдонг университетида бўлиб турибди.

 

 

Мазкур ташриф давомида Тошкент молия институти молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Ш.Синдаров ҳамда Магистратура ва кечки таълим факультети декани Ж.Каримқуловга Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири - Кюнгдонг университети "Фахрий профессори" унвони берилди.

 

 

Ўз ўрнида, мезбон олийгоҳ раҳбариятига Тошкент молия институти ректорининг табрик ва самимий тилаклари етказилди.

 

 

Маълумот учун айтиш жоизки, Кюнгдонг университетида 10000 дан ортиқ талабалар ўқийди. Шунингдек, мазкур университетда 1500 дан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олади. Ушбу университет Жанубий Корея олий таълим муассасалари ўртасида "Битирувчиларни ишга жойлаштириш" кўрсаткичи бўйича 1-ўринда туради.

16:12 / 2023-12-21
Success helper
Success warning