Тошкент молия институти ҳамда Жиззах шаҳри ва Арнасой туман ҳокимликлари ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди
“InnoWeek.Uz–2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги якунлари бўйича Тошкент молия институти томонидан Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Арнасой тумани ҳокимликлари билан умумий қиймати 500 млн сўмлик қуйидаги йўналишларда илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди:
✅Ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва стартап лойиҳаларни қўллаб – қувватлашга қаратилган Инкубация дастури;
✅Кичик бизнес субъектларини ривожлантириш ва инвестициялар жалб этишга қаратилган Акцелерация дастури;
✅Ёшлар ва жамоатчиликнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий дастурлар.
Мазкур келишувларга мувофиқ, Тошкент молия институтининг жамоаси иштирокида Жиззах вилоятининг тегишли ҳудудларида ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги инновацион лойиҳалар ҳамда стартапларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш чоралари кўрилади.
ТМИ ахборот хизмати