Тошкент молия институти ва АТ Халқ банки ўртасида ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

Тошкент молия институти ва АТ Халқ банки ўртасида ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

“InnoWeek.uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги якунлари бўйича жорий йил 20 октябрь куни Тошкент молия институти ва АТ Халқ банки ўртасида имзоланган меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилмоқда:

 

 

✅Кичик бизнес субъектларини ривожлантириш ва инвестициялар жалб этишга қаратилган дастурларни амалга ошириш;

 

✅Ёшлар ва жамоатчиликнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий дастурлар;

 

✅Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

 

✅Ҳамкорликда илмий ва амалий-инновацион лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

 

✅Банк хизматлари соҳасига энг илғор халқаро тажрибаларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Мазкур меморандум доирасида Тошкент молия институти жамоаси ва АТ Халқ банки ҳамкорлигида замонавий банк ва молиявий хизматларни ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш, ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги инновацион лойиҳалар ҳамда стартапларни амалга оширишга кўмаклашиш чоралари кўрилади.

 

ТМИ ахборот хизмати

08:42 / 2023-10-21
Success helper
Success warning