Институтда “Яшил макон - 2023” тадбирлари давом этмоқда

Институтда “Яшил макон - 2023” тадбирлари давом этмоқда

Тошкент молия институти ректорининг ташаббуси билан Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректори Н.Н.Обломурадов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилардан иборат Ишчи гуруҳи институтнинг Андижон факултетига илмий-тадқиқот ҳамда илмий-инноватсион йўналишдаги фаолияти самарадорлигини , педагог-ходимларнинг илмий салоҳиятни ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини яна-да ошириш мақсадида ташриф буюришди.

 

 

Ташриф Ишчи гуруҳи аъзолари, Андижон факултети раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо қилинган “Молиячи боғи” ҳудудига дарахт кўчатлари экиш тадбирлари билан бошланди. Тадбир давомида Андижон факултети ҳудудида ташкил этилган "Молиячи боғига" вилоятнинг иқлим шароитига мос келадиган 50 тупдан ортиқ павловния, оқ қайин, лола дарахтлари ҳамда турли мевали дарахтлар кўчатлари экилди.

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, “Яшил макон - 2023” тадбирида Тошкент молия институти вакиллари билан биргаликда, Олтинсой тумани ҳокимлик вакиллари, туман нуронийлари ва ёшлари, экология органлари ҳамда ўрмон хўжалик вакиллари фаол иштирок этишди.

18:29 / 2023-11-02
Success helper
Success warning