Ҳазрат мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ҳазрат мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди


Буюк шоир, ғазал мулкининг султони ҳазрат мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнинг «Адиблар хиёбони» мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтди.




 

Унда Тошкент молия институти жамоаси ҳам иштирок этиб, «Адиблар хиёбони»да жойлашган Алишер Навоий ҳайкали ёнида мутафаккир хотираси ёд этилди ва буюк бобокалонимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.






 

Хотира тадбирида иштирок этганлар ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари ва у зотнинг нафақат туркий, балки бутун дунё адабиётидаги катта ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
 

Алишер Навоийнинг бебаҳо мероси нафақат туркий халқлар, балки бутун башарият учун бамисоли обиҳаёт манбаи, барҳаёт маънавий сарчашмалардан бири эканлиги, олти асрга яқин муддатда туркий тафаккур карвонига сарбонлик қилиб келаётган ушбу мутафаккир шоир ва беназир шахснинг ҳаёт маслаги, тенгсиз тафаккур даҳоси ва ҳар бир сатри олтинга тенг бўлган асарлари одамийликнинг олий сабоғИ эканлигини аълоҳида таъкидлаб ўтилди.

12:18 / 2023-02-09
Success helper
Success warning