“Навоий ва Бобур издошлари” кўрик-танлови ўтказилди

“Навоий ва Бобур издошлари” кўрик-танлови ўтказилди

Жорий йил 9 февраль куни буюк мутафаккир, давлат арбоби, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва давлат арбоби, шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан факультетлараро “Навоий ва Бобур издошлари” кўрик-танлови ўтказилди.

 

 

 

Кўрик танлов шартлари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди асосида саҳнавий чиқиш ҳамда баҳри байтдан иборат бўлди.

 

Кўрик танлов Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шавкат Одилжон, Ўзбекистон Драма театри актёри Шукурилло Сўпиев ва институт Маданият ва санъат бўлими бошлиғи, шоир Бобур Бобомуродлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан оқилона баҳоланиб борилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов натижаларига кўра, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети 1-ўрин, “Банк иши” факультети 2-ўрин ҳамда «Иқтисодиёт» факультети 3-ўрин соҳиби бўлишди.

 

 

 

 

Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

22:43 / 2023-02-09
Success helper
Success warning