“Илмий тадқиқот методологияси” номли ўқув қўлланма

“Илмий тадқиқот методологияси” номли ўқув қўлланма

ТДИУ “Молия” кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди, профессор Қобулов Хотамжон Абдукаримовичнинг ҳаммуаллифликда тайёрланган “Илмий тадқиқот методологияси” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.

 

Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг иқтисодий мутахассисликлар бўйича магистратураси талабалари ва “Илмий тадқиқот методологияси” ўқув фанини ўрганувчи талабалар учун мўлжалланган. Ўқув қўлланма илмий тадқиқот методларининг, тадқиқотнинг ташкилий асосларининг асосий тушунчаларини очиб беради. Илмий маълумотларни излаш, тўплаш ва қайта ишлаш тизимининг хусусиятлари, илмий ишларни ёзишга бўлган талаблар, ихтирочилик масалаларини ечиш назариясининг қўлланилиши умумлашган ҳолда баён этилган. Китобда талабаларнинг якка ва жамоавий фаолиятининг асосий шакл ва методлари очиб берилган. Ҳар бир бобда ўзини-ўзи текшириш учун саволлар берилган.

 

Ўқув қўлланма, энг аввало,  410000 – “Бизнес ва бошқарув” соҳаси магистратура барча мутахассисликлари учун мўлжалланган, бироқ унда кўрилган илмий тадқиқотларнинг методологик муаммолари, жараёнлари ва даражалари умумилмий хусусиятга эга. Шубҳасиз, мазкур қўлланма нафақат магистрантларни, балки илмий тадқиқотларнинг турли соҳалари ёш олимларини, шунингдек, ҳар қандай зиёли, тафаккурли кишини қизиқтира олади.

18:00 / 2024-01-16
Success helper
Success warning