Магистратурага қўшимча квота ажратилди

Магистратурага қўшимча квота ажратилди

Тошкент молия институти магистратурасига топшириб, мутахассислик фанидан 40 балл ва ундан юқори тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар қўшимча қабул  бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
 

2021/2022 ўқув таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари натижасига кўра мутахассислик бўйича махсус фандан тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган, аммо талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликлари хусусияти, мавжуд қувватлари, моддий-техника базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибини ҳисобга олиб, баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда, уларнинг ёзма аризаларига мувофиқ миқдори олий таълим муассасаси томонидан  мустақил белгиланадиган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. 
 

Шу муносабат билан Тошкент молия институти магистратурасига топшириб мутахассислик фанидан 40 балл ва ундан юқори тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар қўшимча қабул  бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Қўшимча қабул бўйича талабгорлар аризаларини 2021 йил 12 ноябрга (шу куни ҳам) қадар топширишлари лозим.
 

Аризалар юқорида кўрсатилган муддатга қадар Тошкент молия институти, А-бино, 121-хонада қабул қилинади. 
 

Мурожаат учун Қабул комиссиясининг котибининг муовини Ж.Каримқулов ҳамда техник ходим А.Шомировларга бўғланиш мумкин.
 

Мурожаат учун тел:  Ж.Каримқулов (93 384 05 61)

21:00 / 2021-11-09
Success helper
Success warning