"LE FRANÇAIS POUR LES ÉTUDIANTS" номли ўқув қўлланмаси чоп этилди

"LE FRANÇAIS POUR LES ÉTUDIANTS" номли ўқув қўлланмаси чоп этилди

 

Тошкент молия институти Тошкент молия институти "Хорижий тиллар" кафедраси катта ўқитувчиси Акбаева Х. Б. нинг "LE FRANÇAIS POUR LES ÉTUDIANTS" номли ўқув қўлланмаси чоп этилди.Ушбу қўлланма
 

Олий таълим муассасаларида иқтисод йўналиши бўйича таълим олувчи талабалар билан ишлаш учун мўлжалланган. Қўлланма профессионал йўналишга эга бўлиб, бунда француз тилининг барча тил фаолиятларини (оғзаки нутқ, тинглаб тушуниш, ёзиш ва ўқиш) муомала воситаси сифатида эгаллашга ва уни кейинги касбий фаолиятда қўллай олиш имкониятини яратишга қаратилган. Ушбу қўлланма француз тилини ўрганаётган талабалар учун қизиқарли ва фойдалидир. Қўлланманинг мақсади талабаларга француз тилини касбий фаолиятида ишлатиш, ихтисослаштирилган адабиётлар ва мустақил таълим билан шуғулланиш кўникмаларига эга бўлишдир. Қўлланма хорижий тиллардаги олий ўқув юртлари учун Чет тили дастурининг талабларига мувофиқ оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган профессионал йўналтирилган матнлар ва машқларни тақдим этади.

 

09:10 / 2023-12-20
Success helper
Success warning