“Юридик шахсларни солиққа тортиш” номли электрон дарслик тайёрланди

“Юридик шахсларни солиққа тортиш” номли электрон дарслик тайёрланди

 

Тошкент молия институти “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси проф. Аманов Акрам Мирзауевич,  доцент Сабиров Мирза Қиличбаэвич томонидан тайёрланган олий таълим муассасаларининг 60410200-“Солиқлар ва солиққа тортиш” бакалавриат таълим йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.

Мазкур электрон дарсликда юридик шахслардан олинадиган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган тўловлар 11 та мавзуга ажратилиб ўрганиб чиқилган. Уларда асосан юридик шахслардан олинадиган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган тўловлар таркиби ўрганилган, яъни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи, юридик шахсларнинг моль-мулкига солинадиган солиқлари ўрганиб чиқилган. Шу билан бирга айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам меъёрий ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилган.

Дарслик олий ўқув юртларининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” йўналишида таҳсил олувчи талабаларига, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.

13:59 / 2023-12-21
Success helper
Success warning