“Суғуртада рақамли технологиялар” номли ўқув қўлланма чоп этилди

 “Суғуртада рақамли технологиялар” номли ўқув қўлланма чоп этилди

 

Тошкент молия институти “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси доценти Маврулова Нилуфар Абдухалиловна томонидан тайёрланган “Суғуртада рақамли технологиялар” номли ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг 70410601 - “Суғурта иши” магистратура мутахассислигида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.

 

Ўқув қўлланма “Суғуртада рақамли технологиялар” фан дастури асосида тайёрланган бўлиб, унда суғуртада интернетнинг виртуал имкониятларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритиш жараёнлари ва босқичлари баён этилган. Шунингдек, ушбу қўлланмада суғуртада бизнес жараёнлари, суғурта маркетингида рақамли технологияларнинг қўлланилиши, суғурта бизнесининг дастурий таъминоти, суғурта соҳасида қўлланиладиган янги ИТ технологиялар, ахборот рискларини суғурталаш, суғурта компаниялари фаолиятида замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича хориж тажрибаси келтирилган ҳамда Ўзбекистонда суғурта бизнесини автоматлаштиришни ривожлантириш истиқболлари белгиланган. Ушбу қўлланма ўқувчиларнинг суғурта компаниялари фаолиятида, жумладан, суғурта маҳсулотларини яратиш ва уни сотишда, суғурта шартномаларини юритишда, мижозлардан билдирилган даъволарни қондиришда ҳамда мамлакат аҳолисида суғурта саводхонлигини шакллантиришда онлайн технологиялардан, унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш йўлларини ўрганишига ёрдам беради.

12:20 / 2024-01-08
Success helper
Success warning